17:21 / 26.11.2024
1

Бахтиёр Саидов исроиллик раввиннинг ўлими юзасидан ҳамдардлик билдирди

Бахтиёр Саидов исроиллик раввиннинг ўлими юзасидан ҳамдардлик билдирди
Фото: Telegram / Бахтиёр Саидов
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 26 ноябрь куни ТИВ биносида Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашди.

Зви Коганнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирдик. Ўзбекистон халқи барча дин ва элат вакилларига азалдан дўстона муносабатда бўлиб келган. Биз миллатчиликнинг ҳеч қандай кўринишига тоқат қилмаганмиз ва бундан кейин ҳам тоқат қилмаймиз. Терроризм ва экстремизмнинг чегараси ва миллати йўқ”, деб ёзди вазир ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Бахтиёр Саидовнинг билдиришича, Ўзбекистон ҳукумати тергов жараёнларида БАА ва Исроил идоралари билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.

Бундан аввал Ўзбекистоннинг Дубайдаги бош консулхонаси БААда исроиллик раввин Зви Коган ўлдирилиши юзасидан баёнот берганди. Унда Ўзбекистоннинг Дубай шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Абу Дабидаги элчихонаси Бирлашган Араб Амирликлари Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа мутасадди идоралари билан доимий алоқада бўлиб, мазкур масала юзасидан ойдинлик киритиш мақсадида тегишли ишлар олиб бораётгани билдирилган.

Исроиллик раввиннинг ўлими: нималар маълум?

Бирлашган Араб Амирликлари махсус хизмати ва хавфсизлик органлари 21 ноябрь куни бедарак йўқолган исроиллик раввин Зви Коганнинг жасадини топди. Исроил Ташқи ишлар вазирлиги баёнот бериб, Зви Коганнинг ўлдирилишини жиноий антисемитик террорчилик ҳаракати деб атади ва унинг ўлимида айбдор бўлган жиноятчилар, албатта, жавобгарликка тортилишини билдирди.

Фото: WAM
Яҳудий расмийлари ушбу қотиллик бўйича Ўзбекистон фуқароларини гумон қилмоқда. Бу ҳақда The Times of Israel хабар берган. 25 ноябрь куни Бирлашган Араб Амирликлари Ички ишлар вазирлиги Зви Коганни ўлдиришда гумонланган уч киши ҳибсга олинганини маълум қилди. Гумонланувчиларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари. Ҳозирда гумонланувчилар қамоқда сақланмоқда, суд жараёни бошланган. Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху “қотиллардан бирортаси ҳам омон қолмаслиги”ни таъкидлаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бахтиёр Саидов исроиллик раввиннинг ўлими юзасидан ҳамдардлик билдирди