09:56 / 12.02.2025
38

Тезкор-профилактик тадбирлар жараёнида нималар аниқланмоқда?

Тезкор-профилактик тадбирлар жараёнида нималар аниқланмоқда?
Фото: ИИВ
Фарғона вилоятида ИИВ ишчи гуруҳи томонидан “Тозалаш” комплекс тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилмоқда.

ИИВ Тезкор-қидирув департаменти хабар беришича, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш йўналишларида рейд тадбирлари ташкил этилиб, 8 нафар ов қуролини ҳужжатсиз ноқонуний сақлаб келаётган, 27 нафар жамоат жойида тиғли буюм олиб юрган шахсларга нисбатан жиноий ва маъмурий чоралар кўрилди.

Авторейд тадбирларида 1321 нафар қоидабузар ҳайдовчилар аниқланиб, 131 та транспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилди.


“Тозалаш” тадбирлари доирасида Фарғона шаҳрида 1986 ҳамда 1988 йилда туғилган икки нафар шахс қўлга олинди. Улар ўзаро жиноий тил бириктириб, товламачилик йўли билан 1987 йилдан туғилган фуқаронинг сир сақланиши лозим бўлган шахсга доир маълумотларни рухсатсиз қўлга киритиб, тарқатиш билан қўрқитиб келган.

Шу мақсадда ундан 2,5 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 1,5 минг долларни олган вақтида ушланди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият