Сариосиёда 300 қўй жарликка қулагани тасдиқланди

1 дақиқа ўқиш7.6K
Сариосиёда 300 қўй жарликка қулагани тасдиқланди
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида бир отар қўй жарликка тушиб кетиши натижасида йўқотилган қўйлар сони 300 бошни ташкил этди. Бу ҳақда туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими раҳбари Шамшер Умедов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ушбу воқеа 25 май куни содир бўлган. “Бундай ҳолатлар аввал ҳам қайд этилган. Қўйлар бир-бирига эргашувчан – бири жарликка тушса, қолганлари ҳам ортидан боради. Ходимларимиз ва туман “СЭС” мутасаддилари бориб, сонини аниқлаб келишди. Қўйлар соғлом бўлган, ҳеч қандай касаллик йўқ”, – деди Умедов.

Унинг таъкидлашича, жарликка тушиб қолган қўйларни чиқаришнинг имкони бўлмаганлиги сабабли, шу ердаёқ икки маротаба махсус дорилар билан зарарсизлантирилган. “Ушбу ҳудуд аҳоли яшаш пунктларидан йироқда жойлашган. Шунинг учун ўлган қўйларни ёқиш ёки кўмиш имкони йўқ эди. Дорилар эса уларни бир ойда чиритиб, йўқ қилиб юборади, ҳеч қандай инфекция тарқалмайди”, – дея қўшимча қилди Умедов.

Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва маҳалла еттилиги қўйларни асосий қишлоқ йўлидан ўтказишга рухсат бермагани учун чўпон уларни жарлик бўйлаб олиб ўтишга мажбур бўлгани айтилади. Шамшер Умедов эса бу маълумотлардан бехабар эканлигини ва масала бўйича тегишли идоралар ўрганиш ишларини олиб бораётганини маълум қилди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?