date
views 68

Сирдарёда газ таъминоти корхонаси фойдасига 22 млрд. сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилди

Сирдарёда газ таъминоти корхонаси фойдасига 22 млрд. сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилди
Мамлакатимизда бугунги кунда табиий газ ва энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш долзарб масала бўлиб турган бир вақтда, айрим шахслар томонидан мазкур ресурслардан фойдаланишда қонун талаблари бузилиб, таъминот корхоналарига жиддий зарар етказиб келинмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида қарздорлардан газ таъминоти корхонаси фойдасига 180 та ижро ҳужжати бўйича 22,3 млрд. сўм маблағлар амалда ундирилиши таъминланган.

Мисол учун, Гулистон тумани, “Бирлашган” маҳалласида яшовчи фуқаро Э.Ш. яшаш хонадонида табиий газ тармоғига тўғридан-тўғри ноқонуний равишда уланиб фойдаланганлиги оқибатида газ таъминоти корхонасига 46,6 млн. сўм моддий зарар етказилганлиги аниқланган.

Шундан сўнг, Бюронинг Гулистон туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида, жавобгардан “Гулистон тумангаз” корхонаси фойдасига 46,6 млн. сўмлик қарздорлик тўлиқ ундирилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сирдарёда газ таъминоти корхонаси фойдасига 22 млрд. сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилди