Ижтимоий тармоқда боғча овқати танқид қилинди

2 дақиқа ўқиш332
Ижтимоий тармоқда боғча овқати танқид қилинди

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлардаги муҳокамалар марказида давлат мактабгача таълим муассасаларида болалар учун ташкил этилаётган овқат сифати бўлди. Айниқса, айрим боғчаларда маҳсулотлар меъёрларга жавоб бермаслиги ҳақидаги шикоятлар кўпчиликнинг эътиборини тортди, деб хабар берди МДШО.

29 июль куни бир қанча фойдаланувчилар боғчаларда берилган овқат таркиби, миқдори ва сифатидан норозилик билдирган постлар билан чиқишди. Бу масала жамоатчилик ўртасида қайноқ муҳокамаларга сабаб бўлди.

Мактабгача таълим соҳасида овқатланишни назорат қилиш бошқармаси мазкур ҳолатларга муносабат билдириб, мурожаат келиб тушган муассасалар текшириб чиқилганини маълум қилди.

Биринчиси — Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган 42-сонли боғчада 27 феврал куни аниқланган ҳолат. Бу ерда болаларга берилган гўшт миқдори етарли эмаслиги ҳақида шикоят қилинган. Аммо МДҲМ маълум қилишича, санитария талабларига мувофиқ, биринчи таом сифатида суяк суви асосида тайёрланган шўрва таклиф этилган ва болалар тўлиқ овқатланишни иккинчи таом орқали ҳам олган.

Тегишли ишчи меню, санитария ҳужжатлари ва кундалик овқатланиш меъёрлари буни тасдиқлаган. Ҳеч қандай чекланганлик ёки хавфсизликка зид ҳолат кузатилмаган.

Иккинчи ҳолат Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманида 23 июль куни 22-сонли боғчада қайд этилди. Бу ерда овқат маҳсулотларини яширинча сақлаш ҳолатига дуч келинди. Мутахассислар бу ҳолатни тасдиқлади ва ҳозирда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда. Масъул шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил бошида Вазирлар Маҳкамаси томонидан давлат боғчаларида болалар соғлом овқатланишини таъминлашга қаратилган махсус қарор қабул қилинган эди.

Шундан келиб чиқиб, боғчалар босқичма-босқич аутсорсинг асосида овқатланиш тизимига ўтмоқда. Бу орқали болалар учун хавфсиз ва тўлиқ рацион шакллантириш, санитария талабларига риоя қилиш, маҳсулотларни тайёрлаш, ташиш ва сақлаш жараёнларини такомиллаштириш кўзда тутилган.

Ушбу мақсадларни амалга ошириш учун Таълим соҳасида овқатланишни ташкил этиш ва назорат қилиш маркази фаолият юритмоқда. Марказ нафақат жараёнларни мувофиқлаштиради, балки рақамлаштириш, давлат харидларини амалга ошириш ва аутсорсерлар фаолияти устидан назоратни ҳам таъминлайди.

Вазирлик томонидан жамоатчилик назорати алоҳида муҳим экани алоҳида таъкидланди. Журналистлар, блогерлар ва фаол фойдаланувчилардан холис ва асосли маълумотларни тарқатиш, текширишни талаб қилувчи ҳолатлар юзасидан тўғридан-тўғри “Ишонч телефони” (71-202-09-09) ёки Ахборот хизматига мурожаат қилиш сўралди.

Ҳар бир бола тўғри ва тўйимли овқатланиш ҳуқуқига эга. Бундай шикоятлар жамият ва масъул идоралар ҳамкорлигида ҳал қилиниши, тизимдаги камчиликлар бартараф этилиши учун муҳим туртки бўлиши керак.

Фуқароларнинг фикри ва кузатувлари, расмий органларнинг позицияси билан биргаликда, бу соҳадаги шаффофликни таъминлашнинг энг самарали йўлидир.

Таълим ва болалар соғлиғи – бу давлат учун устувор масала, деб таъкидланди расмий баёнотда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?