Самарқандда ҳам ўқитувчилар мактаб ремонтига чақирилди

1 дақиқа ўқиш304
Самарқандда ҳам ўқитувчилар мактаб ремонтига чақирилди

Самарқанд шаҳрида жамоатчилик эътиборини жалб этган яна бир ҳолат қайд этилди: ўқитувчи аёллар мактаб таъмирлаш ишларига жалб қилинди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларда улар хавфли баландликда, ҳеч қандай махсус ҳимоя воситаларисиз ишлаётгани акс этган.

Баъзи кадрларда аёллар биноларнинг том қисмида ёки иккинчи, учинчи қаватлар баландлигида туриб, девор бўяш, шифтларни тозалаш каби оғир ва ҳатари юқори бўлган ишлар билан машғул экани кўрилади.

Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан берилган расмий баёнотга кўра, ушбу ҳолат 24-умумтаълим мактабида содир бўлган. Бошқарма мажбурий меҳнат амалиётини мутлақо қоралашини ва бу масала албатта ўрганилиб, натижасига кўра қўшимча маълумот тақдим этилишини маълум қилди.

Самарқандда ҳам ўқитувчилар мактаб ремонтига чақирилди

«Устоз» сўзи аслида иззатга лойиқ

Ҳар қандай жамиятда ўқитувчи шахси эъзозга сазовор. Уларни таълим бериш ўрнига, болға ва боёқ билан қурилиш ишларига жалб этиш нафақат қонунга зид, балки инсоний қадр-қимматга ҳам хилоф ҳисобланади. Бу каби ҳолатларнинг яна ва яна такрорланаётгани эса жиддий таҳлилу чора-тадбирларни талаб қилади.

Аввалроқ Андижон вилояти, Марҳамат туманидаги 42-мактабда ҳам ўхшаш ҳолат қайд этилган эди. Ўқитувчилар таъмирлаш ишларига мажбурий жалб этилгани аниқланган ва натижада мактаб директори З.Мамажонова ишдан бўшатилиб, 41 миллион 200 минг сўм миқдоридаги маъмурий жаримага тортилган.

Муддатли таъмирми ёки қонунбузарлик?

Сўнгги йилларда таълим муассасаларини таъмирлаш, ободонлаштириш ва тозалаш ишларига педагогларни жалб қилиш ҳолатлари мунтазам равишда муҳокамалар марказида турибди. Аммо ҳар сафар расмийлар бу ҳолатни қоралашини айтгани билан, амалда айбдорлар жазодан қутилиб қолмоқда.

Таълим соҳасидаги меҳнат муносабатлари давлат томонидан махсус тартибда тартибга солинган. Ўқитувчи дарс бериши, билим бериши, ёш авлодни тарбиялаши керак — уни қурилишчи ёки устабоп усталар сафида кўриш инсофдан эмас.

Якуний фикр: ҳурмат таълимдан бошланади

Агар биз ҳақиқий таълим ислоҳотларини кўрмоқчи бўлсак, аввало ўқитувчига бўлган муносабатни ўзгартиришимиз керак. Уларга ҳурмат қилиш — уларни мажбурий меҳнатга жалб қилмасликдан бошланади. Зеро, бир жамиятнинг келажаги ўша жамиятнинг устозларга бўлган муносабати билан ўлчанади.


Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?