Хитойда ажрашган жуфтлик товуқларни бўлишиш учун ғаройиб йўл танлади

1 дақиқа ўқиш2.6K
Хитойда ажрашган жуфтлик товуқларни бўлишиш учун ғаройиб йўл танлади

Хитойнинг Сичуан вилоятида яшовчи ва фермерлик билан кун кечирувчи бир жуфтликнинг ажрашиш жараёнида содир бўлган воқеа маҳаллий аҳоли ва ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамага сабаб бўлди.

Маълумотларга кўра, улар бир неча йил давомида қишлоқда яшаб, чорвачилик билан шуғулланган ва уй хўжалигида 29 бош товуқ, 22 бош ғоз ҳамда икки бош ўрдак боққан. Оиладаги муносабатлар бузилиб, расмий тарзда ажрашишга қарор қилинганда, улар барча мол-мулкни, ҳатто паррандаларни ҳам мутлақо тенг тақсимлашни исташган.

Суд жараёнида судья икки йўлни таклиф қилган:
Биринчиси — ортиқча бўлган бир бош товуқни кимдир сотиб олиб, бошқа томонга пул бериш орқали масалани ҳал қилиш.
Иккинчиси — товуқни сўйиб, биргаликда истеъмол қилиш.

Жуфтлик ўйлаб кўргач, иккинчи таклифни маъқул кўрган ва шу ернинг ўзида ортиқча товуқ сўйилиб, тенг тақсимланган ҳолда дастурхонга тортилади.

Маҳаллий матбуот ва South China Morning Post нашри ёзишича, бу воқеа фермерлар ҳаётидаги оддий турмуш ҳикоясидан кўра анча кўпроқ маънога эга — у баъзи ҳолларда одамлар ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳатто майда-чуйда масалаларда ҳам қатъийлик билан ҳимоя қилишини кўрсатиб беради.

Томошабинлар ва ўқувчилар бу воқеани турлича баҳолашди: айримлар уни кулгили деб қабул қилса, бошқалар ажрашишдаги мол-мулк тақсимотига бўлган жиддий ёндашувни қадрлади.


Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?