date

Судя тўйда қатнашгани учун одоб комиссиясига юборилди

Судя тўйда қатнашгани учун одоб комиссиясига юборилди

Тошкент вилояти судьяси иштирок этгани айтилган дабдабали тўй бўйича тарқалган хабарлар ҳақиқий эмаслиги аниқланди.

Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати маълум қилишича, видеода акс этган тантанали тадбир судьянинг уйида эмас, балки қариндошиникида бўлиб ўтган.

Шунингдек, видеодаги бола судьянинг фарзанди эмаслиги, судьянинг эса 22 ёшли кичик фарзанди борлиги айтилди. Судья кўп қаватли уйда яшаши маълум қилинди.

Текширув давомида у тадбирга хизматдан ташқари вақтда боргани ва расмий вазифаларига алоқаси йўқлиги тасдиқланган.

Шу сабабли унинг хатти-ҳаракати Судьялар одоби кодексига зид ёки эмаслигини баҳолаш учун материаллар Судьялар одоб комиссиясига юборилди.

Якуний қарор ушбу комиссия томонидан қабул қилиниши маълум қилинди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Судя тўйда қатнашгани учун одоб комиссиясига юборилди