Тошкентдаги хусусий клиникада кутилмаган фожиа содир бўлди: операция пайтида 9 ёшли бола ҳаётдан кўз юмди. Маълумотларга қараганда, у бир ҳафта олдин клиникада тўлиқ тиббий кўрикдан ўтган, кеча — 25 август куни бурун соҳасида ўтказилган ринопластика (бурнини тўғрилаш) жарроҳлик амалиётидан тирик чиқмаган (худди Фарход Манноповдек).
Тошкент шаҳри прокуратураси ҳодиса юз берганини тасдиқлади ва терговга қадар текширув — дастлабки суриштирув ишлари бошланганини маълум қилди. Мазкур жараён доирасида клиника фаолияти, операция протоколи ва барча тиббий ҳужжатлар ҳуқуқий тартибда ўрганилади.
Аниқ сабаблар ҳозирча маълум эмас. Расмий органлар натижаларни жамоатчиликка очиқ эълон қилишларини билдирди.
Шу ўринда яқинлар ва дўстларга ушбу хабарни етказиб, огоҳлантириб қўйишни сўраймиз: тиббий аралашувлар, айниқса наркоз билан боғлиқ жарроҳлик амалиётлари олдидан муассасанинг лицензияси, мутахассисларнинг малакаси ва хавф-хатарларга оид розилик шакллари тўлиқ текширилиши зарур. Эҳтиёт бўлаверинглар, саломатлик борасида ҳар бир қадам масъулият талаб қилади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!