Россияда оғир жароҳат олган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Россиянинг Ростов-Дон шаҳрида меҳнат фаолияти давомида оғир жароҳат олган Ўзбекистон фуқароси Д.У. ватанга қайтарилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, бахтсиз ҳодиса оқибатида турли тан жароҳатларини олган фуқаро маҳаллий тиббиёт муассасаларидан бирига ётқизилган ва унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси ҳамда Миграция агентлигининг ваколатхонаси ҳамкорлигида фуқарони ватанга қайтариш чоралари кўрилган. Шифокорлар тавсиясига кўра, уни тиббий эвакуация қилишга қарор қилинган.
Бунинг учун Ўзбекистондан икки нафар тиббиёт мутахассиси Россияга юборилган. Улар парвоз давомида фуқаронинг соғлиғини назорат қилиб борган.
Ташкилий ишлар якунлангач, Д.У. шифокорлар ҳамроҳлигида Минералние Води — Тошкент йўналишидаги авиарейс орқали Ўзбекистонга қайтарилган.






























Изоҳлар 0
…