Тошкент вилоятида тез ёрдам машинасига йўл бермаган ҳайдовчи жазога тортилди

1 дақиқа ўқиш251
Тошкент вилоятида тез ёрдам машинасига йўл бермаган ҳайдовчи жазога тортилди

7 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган видеолавҳа жамоатчиликнинг кескин баҳсларига сабаб бўлди. Кадрларда ҳайдовчи тез ёрдам машинасига йўл бермагани аниқ кўринган. Мазкур ҳолат бўйича Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси расмий изоҳ берди.

Маълумотларга кўра, воқеа Янгийўл тумани ҳудудида қайд этилган. Қонун ҳимоячилари олиб борган суриштирув ишлари натижасида видеода акс этган Lasetti ҳайдовчиси аниқланди.

Эркак ўз хатти-ҳаракатини шундай изоҳлади:
“Мен ҳам иш билан шошиб қолдим. Машина ичида мусиқа жуда баланд эди, деразалар ёпиқ турган. Шу боис сирена ва сигналларни эшитмадим. Фақат машина яқинлашганда тушундим. Хатонинг жиддийлигини англадим, бундай ҳолат такрорланмайди.”

Ҳуқуқ-тартибот органлари ҳайдовчига нисбатан қонунчиликда белгиланган моддалар асосида маъмурий баённома расмийлаштирди. Шу билан бирга, у билан профилактик суҳбат ўтказилиб, йўлдаги масъулият ва эҳтиёткорликнинг аҳамияти тушунтирилди.

Мутасаддилар таъкидлашича, йўлдаги ҳар бир дақиқанинг аҳамияти бор, айниқса, тез ёрдам каби махсус хизмат воситаларига йўл бермаслик инсон ҳаётига хавф солиши мумкин. Шу сабаб ҳайдовчилардан қоидаларга қатъий риоя қилиш талаб этилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?