Самарқандда Mercedes-Benz тез ёрдам машинасига йўл бермади

Самарқандда Mercedes-Benz тез ёрдам машинасига йўл бермади

Самарқандда Mercedes-Benz русумли автомобиль ҳайдовчиси сирена ва махсус чироқларини ёққан ҳолда ҳаракатланаётган тез ёрдам машинасига йўл бермагани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Хабарларга кўра, ўша вақтда тез ёрдам автомашинаси ичида оғир аҳволдаги бемор бўлган. Видеонинг тарқалиши ортидан ҳолат масъуллар томонидан ўрганилиб, ҳайдовчига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўрилган. Шунингдек, у билан тушунтириш ишлари олиб борилган.

Амалдаги қоидаларга кўра, сирена ва махсус ёруғлик сигналларини ёқиб ҳаракатланаётган тез ёрдам ёки бошқа махсус транспорт воситасига йўл беришга халақит қилган ҳайдовчига жарима қўлланади. Бундай қоидабузарлик учун БҲМнинг беш баравари миқдорида, яъни 2 миллион 60 минг сўм жарима белгиланган.

Шу билан бирга, ҳайдовчи тез ёрдам машинасига йўл бериш учун йўл ҳаракати қоидаларини бузишга мажбур бўлган тақдирда, унга расмийлаштирилган жаримани бекор қилиш имконияти мавжуд.

Мутахассислар махсус транспорт воситаларининг сирена ва чироқлари ёқилган ҳолда яқинлашаётганини кўрган ҳайдовчилар уларга зудлик билан йўл беришлари зарурлигини эслатмоқда. Айниқса, тез ёрдам автомашинасида оғир аҳволдаги бемор бўлиши мумкинлиги сабабли, бир неча сония ҳам инсон ҳаёти учун ҳал қилувчи аҳамият касб этиши мумкин.

YPX xodimi va oq futbolkadagi kishi avtomobil oldida planshet ushlab turishibdi.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар