Дрифтга берилиб кетган куёвнинг машинаси олиб қўйилди

1 дақиқа ўқиш293
Дрифтга берилиб кетган куёвнинг машинаси олиб қўйилди

Тошкент вилоятида тўй маросими чоғида қўпол қоидабузарлик содир этган куёв ва яна бир нечта фуқароларга нисбатан ҳуқуқий чоралар кўрилди. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Олмалиқ шаҳрида куёв тўй маросими пайтида ўзининг Vaz-2107 автомобили билан дрифт қилиб, йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган. Бу ҳолат кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлди. Куёв эса қилмишидан афсусланиб: “Ўз тўйимда бўлиб қолди, афсусдаман. Бу ҳолат бошқа такрорланмайди”, деган.

Тергов давомида маълум бўлишича, қоидабузарлардан бири ўз автомашинаси давлат рақам белгисини бошқа машинага ўрнатиб, йўлда қонунбузарлик содир этган. Ушбу ҳаракатлар "йўл безориликлари" сифатида баҳоланди.

Ҳозирда барча ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима қарорлари қабул қилинди. Шунингдек, куёвнинг автомобили жарима майдонига жойлаштирилган ва ҳужжатлар судга юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда ҳам тўй маросими чоғида дрифт қилиб, қўпол қоидабузарлик содир этган беш нафар шахс жазога тортилган эди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?