Ўзбек йигит ва нидерландиялик қизнинг миллий тўйи (видео)

1 дақиқа ўқиш302
Ўзбек йигит ва нидерландиялик қизнинг миллий тўйи (видео)

Баъзи учрашувлар тасодиф эмас, балки тақдирнинг чиройли режаси бўлади. Туғилган кун муносабати билан тасодифан учрашиб, бир-бирини севиб қолган нидерландиялик Мария ва ўзбек йигити Ҳусниддин энди ҳаёт йўлларини бирга давом эттиришга қарор қилди.

Уларнинг тўйи эса икки маданият уйғунлашган, ўзбекона анъаналарга бой байрамга айланди. Маросим миллий урф-одатлар асосида бошланди.

Келин ҳам, куёв ҳам тўйда миллий либосларда намоён бўлиб, меҳмонларнинг эътиборини тортди. Айниқса, хориждан ташриф буюрган меҳмонлар ўзбек миллий кийимлари, тақинчоқлари ва анъаналарини катта қизиқиш билан қарши олди. Улар бундай тўйни аввал ҳеч қачон кўрмаганини таъкидлашди.

Хорижлик меҳмонлар учун эса ўзбек миллий рақслари намойиш этилди. Куёвнинг ўзбек дўстлари уларга рақс ҳаракатларини ўргатиб, меҳмонларни ҳам байрамга фаол жалб қилди.

Тўй давомида ортиқча маросимлар кўп бўлмади. Бироқ келин-куёвнинг биргаликдаги валси меҳмонлар учун энг таъсирли лаҳзалардан бирига айланди.

Маросимнинг яна бир эсда қоларли қисми — Шаҳлохоним бошчилигида ўтказилган "келин салом" бўлди. Хорижлик меҳмонлар учун бу анъана ўзига хос ва қизиқарли таассурот қолдирди.

Тўй якунида эса «Ёр-ёр» қўшиғи ижро этилди. Меҳмонлар қўшиққа жўр бўлиб, рақсга тушишди, келин-куёв эса ўзларига аталган бу гўзал онларни завқ билан кузатди.

Шу тариқа, икки хил маданият ва икки юрт вакилларини бирлаштирган тўй ўзбекона меҳмондўстлик, миллий анъаналар ва самимий муҳаббат муҳитида ўтди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?