Бухорода Nexia ҳайдовчиси ЙПХдан қочиш жараёнида автоҳалокат қилди

1 дақиқа ўқиш987
Бухорода Nexia ҳайдовчиси ЙПХдан қочиш жараёнида автоҳалокат қилди

Бухорода содир бўлган ноодатий воқеа аҳоли орасида катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Вилоят ИИББ тарқатган маълумотларга кўра, ёш йигит интернет орқали сотилаётган қимматбаҳо телефонни ҳийла билан қўлга киритишга уринди ва бунинг оқибатида қатор жиноий қилмишларни амалга оширди.

Маълумотларга кўра, 14 сентябрь куни Бухоро туманида яшовчи фуқаро ўзининг iPhone русумли телефонини сотиш учун интернет тармоқларидан бирида эълон жойлаштирган. Бир муддат ўтиб унга номаълум шахс қўнғироқ қилиб, телефонни харид қилиш нияти борлигини билдирган. У оқ рангли, ойналари қорайтирилган, давлат рақам белгиси йўқ “Nexia 3” автомобилида келиб, пулини машинадан олиб беришини айтган. Шу баҳона билан у эълон берувчини автомашинага чақириб, телефонини олиб кетиб қолган.

Шу пайтдан бошлаб вилоят бўйича “Тўсиб ушлаш” махсус режаси ишга туширилди. Тунги соат 02:30ларда ҳуқуқ-тартибот идоралари барча постларини ҳушёр ҳолатга келтирди.

Олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида “Nexia 3” автомобили Бухоро шаҳридаги Ислом Каримов кўчасида ҳаракатланаётгани аниқланди. Соат 04:41 да эса автомашина ҳайдовчиси — 2003 йилда туғилган, Бухоро шаҳар “Фошун” маҳалласида истиқомат қилувчи М.А. — ЙПХ ходимларининг қонуний тўхташ ишораларига бўйсунмади. У қочиш жараёнида бир нечта транспорт воситаларига зарар етказиб, кўчада тартибсизлик келтириб чиқарди.

Натижада ҳайдовчи ва автомашина тўлиқ тўхтатилиб, қўлга олинди. Ҳозирда Бухоро вилояти прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми (ҳокимият вакилларига бўйсунмаслик) ҳамда 166-модданинг 3-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилди. ЖПКнинг 221-моддаси асосида М.А. қамоққа олинди.

Вилоят ИИББ ва прокуратура ҳозирда дастлабки тергов ишларини олиб бормоқда. Мутахассислар таъкидлашича, бу каби ҳолатлар наfaqat қонун бузилишини, балки йўл ҳаракати хавфсизлигига ҳам жиддий таҳдид солади.

Мазкур воқеа жамоатчиликка яна бир бор шахсий мулкни интернет орқали сотишда эҳтиёткорлик зарурлигини эслатмоқда. Чунки ҳозирги кунда айрим шахслар турли ҳийла ва фириб йўллари билан бошқаларнинг мулкини қўлга киритишга уринмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?