Бўзсув ифлосланиши ортидан “Сув таъминоти” жиноят иши олди

1 дақиқа ўқиш228
Бўзсув ифлосланиши ортидан “Сув таъминоти” жиноят иши олди

Тошкент вилоятидаги Бўзсув каналидаги ифлосланиш атрофида баҳслар кучаймоқда. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда текстиль корхоналари томонидан каналга рангли бўёқ сувлари оқизилаётгани ҳақидаги видеолар тарқалган эди. Бу ҳолатдан кейин Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги текширув ўтказди ва натижада давлат корхонаси — “Тошкент сув таъминоти” АЖга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Вазирлик маълумотларига кўра, оқова сув чиқариш нуқталарида ўтказилган лаборатория таҳлиллари ҳолатнинг қанчалик хавфли эканини очиб берди. Хусусан, “Бўзсув аэрация иншооти”нинг биринчи ташлама нуқтасида муаллақ моддалар меъёрдан 23,7 марта, аммоний иони 101,9 марта, азот нитрит 3,5 марта, сульфатлар 2,3 марта, фосфатлар 1,3 марта юқори эканлиги қайд этилган. Шунингдек, BPK кўрсаткичи 19,6 марта, нефть маҳсулотлари 2,52 марта, мис 4,16 марта, темир эса 12,4 марта меъёрдан ошиб кетгани маълум қилинди.

Объектнинг учинчи ташлама нуқтасида ҳам вазият жиддий бўлиб чиқди: муаллақ моддалар 22,1 марта, аммоний иони 19,9 марта, азот нитрит 8,5 марта, сульфатлар 2,8 марта, фосфатлар 1,3 марта, BPK 17 марта, нефть маҳсулотлари 1,78 марта, мис 3,3 марта, темир эса 3,6 марта меъёрдан юқори эканлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, атроф-муҳитни ифлослантириш ва оқова сувлар оқизиш натижасида давлатга 1 миллиард 511 миллион 966 минг 450 сўм зарар етказилгани аниқланган.

Шу сабабдан Бош прокуратура Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) бўйича “Тошкент сув таъминоти” АЖга нисбатан жиноят иши очди. Айни пайтда Тошкент шаҳар прокуратураси тергов ишларини олиб бормоқда.

Экологлар таъкидлашича, мазкур ҳолат наfaqat табиатга, балки аҳоли саломатлигига ҳам жиддий хавф туғдириши мумкин. Жамоатчилик эса бу ишда қатъий чоралар кўрилишини талаб қилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?