Бўстонлиқдаги каналга чўкиб кетган иккинчи боланинг жасади ҳам топилди

Бўстонлиқдаги каналга чўкиб кетган иккинчи боланинг жасади ҳам топилди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида оғир бахтсиз ҳодиса юз берди. Бўзсув каналига тушиб кетган икки нафар вояга етмаган боланинг ҳар иккиси ҳам ҳалок бўлди.

Фавқулодда вазиятлар хизмати маълумотига кўра, ҳодиса 17 июнь куни Бўстонлиқ туманидаги Обод маҳалласи ҳудудида содир бўлган.

2016 ва 2018 йилларда туғилган икки нафар бола яшаш уйи яқинидан оқиб ўтувчи Бўзсув каналига эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетган.

Ҳодиса ҳақида хабар келиб тушиши билан қутқарувчилар томонидан кенг кўламли қидирув ишлари бошланган. Аввалроқ болалардан бирининг жасади топилиб, сувдан олиб чиқилган эди.

Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ғаввос-қутқарувчилари қидирув ишларини давом эттирди.

Навбатдаги қидирув жараёнида кеча соат 16:50 да иккинчи боланинг жасади ҳам аниқланиб, каналдан олиб чиқилди.

Шу тариқа, Бўзсув каналида юз берган фожиали ҳодиса оқибатида икки нафар вояга етмаган бола ҳаётдан кўз юмди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар