Қашқадарёда ЙТҲ оқибатида газ таъминоти раҳбари ҳалок бўлди

1 дақиқа ўқиш180
Қашқадарёда ЙТҲ оқибатида газ таъминоти раҳбари ҳалок бўлди

2025 йил 3 октябрь куни тонгда Қашқадарё вилояти Нишон туманида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Ҳодиса оқибатида “Ҳудудгаз Қашқадарё” газ таъминоти Нишон филиали раҳбари ҳаётдан кўз юмди. Воқеа тунги соатларда содир бўлган ва пахта штабидан қайтиб келаётган машина йўл ёқасидаги зовурга тушиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Воқеадан хабардор манба марҳумнинг жасади тонггача шу ерда қолганини айтди.

“Дарё” журналистининг сўровига жавоб берган “Ҳудудгаз Қашқадарё” филиали ахборот хизмати Нишон филиали раҳбари вафоти ҳақида тасдиқлади ва таъзия билдирди. Бироқ, улар марҳумнинг ўлиги зовурда топилгани ва пахта штабидан қайтиб келаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Таъкидланишича, марҳум ҳодиса вақтида транспорт воситасида йўловчи сифатида ҳаракатланган.

Вилоят газ филиали вакили “Автомобильда йўловчи сифатида кетаётган экан. Воқеа воқеан ҳам тунги пайтда содир бўлган” деб маълум қилди.

Қашқадарё вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати ҳам “Дарё”га маълум қилишича, Нишон тумангаз таъминоти корхонаси раҳбари ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ 3 октябрь куни тонгда содир бўлган. ЙТҲнинг икки иштирокчиси бўлган: улардан бири шифохонада вафот этган, бири тирик қолган.

Ҳодиса ҳақидаги маълумотларга кўра, ЙТҲнинг иккинчи иштирокчиси Нишон туман Кадастр агентлиги туман бўлими ходими бўлгани маълум қилинган. Бу фожиали воқеа маҳаллий аҳоли орасида чуқур ғам ва ҳайрат туғдирди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?