Тошкентда Telegram орқали гиёҳванд сотган гуруҳ қўлга олинди

1 дақиқа ўқиш207
Тошкентда Telegram орқали гиёҳванд сотган гуруҳ қўлга олинди

Тошкентда Telegram орқали синтетик гиёҳванд моддалар сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди, деб хабар берди ИИББ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан Юнусобод ва Миробод туманларида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида гумонланувчилар қўлга олинган. Улардан жами 109 грамм синтетик гиёҳванд модда аниқланиб, далилий ашё сифатида мусодара қилинган.

Тергов жараёнида маълум бўлишича, гуруҳ Telegram орқали “дўкон” очиб, буюртмаларни қабул қилиш, моддаларни “жойлаштириш” ва курьерлар орқали етказиб бериш тизимини йўлга қўйган. Улар фаолиятини бутунлай интернет орқали амалга оширган.

Олиб борилган ҳаракатлар натижасида жиноий тармоқнинг фаолиятига чек қўйилди. Тарқатишга мўлжалланган 545 дона синтетик модда ва тахминан 131 миллион сўмлик ноқонуний маҳсулот мусодара қилинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 273-моддаси (“гиёҳванд моддаларни ноқонуний тайёрлаш ва тарқатиш”) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчилар қамоққа олинган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ жиноий тармоқнинг барча боғланишларини аниқлаш ва тарқатиш занжирини тўлиқ йўқ қилиш бўйича иш олиб бормоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?