Янгиҳаёт туманида ноқонуний қурилма бартараф этилди

Янгиҳаёт туманида ноқонуний қурилма бартараф этилди

Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг қарорига асосан қарздор Д.Қ.га нисбатан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилди.

Ижро ҳужжатига мувофиқ, Янгиҳаёт тумани Хўжа Учқун марказий кўчаси юзида жойлашган нотурар бинога туташ ҳудуддаги 30,0 кв.м ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланган.

Олиб борилган мажбурий ижро тадбирлари натижасида мазкур ер майдони қонуний эгасига қайтарилиб, унда ноқонуний равишда қурилган иншоотлар буздирилди ҳамда ҳудуд асл ҳолатига келтирилди.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар