Сирдарёда мебель цехида ёнғин: катта қисми сақлаб қолинди (видео)

Гулистон шаҳрининг ъБўстонъ МФЙ ҳудудидаги мебел ишлаб чиқариш сехида 14 июн куни кечқурун ёнғин содир бўлди. Алов натижасида бинонинг тахминан 55 квадрат метр майдонидаги том қисми ва ички жиҳозлари зарар кўрди. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракати туфайли сехнинг 220 квадрат метрга яқин қисми ёнғиндан сақлаб қолинди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар қайд етилмади ва ҳозирда ёнғин сабаблари юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида 14 июн куни кечқурун мебель ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса соат 21:36 атрофида “Бўстон” МФЙ ҳудудида жойлашган цехда юзага келган. Ёнғин оқибатида бинонинг тахминан 55 квадрат метр майдонидаги том қисми ва ички жиҳозлар зарар кўрган.
Қутқарувчилар тезкор ҳаракат қилиб, цехнинг 220 квадрат метрга яқин қисмини ёнғиндан асраб қолишга муваффақ бўлди.
Ёнғин натижасида жабрланганлар қайд этилмаган. Ҳозирда ҳодиса сабаблари юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






























Изоҳлар 0
…