«Катта Чимён»да юра олмай қолган сайёҳ қутқарилди

Бўстонлиқ туманидаги «Катта Чимён» тоғида сайр қилаётган фуқаролардан бири жароҳат олиб, мустақил юра олмай қолди. Унга Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси қутқарувчилари амалий ёрдам кўрсатди.
Соат 16:35 да «112» хизматига уч нафар фуқаро тоққа чиққан вақтда улардан бирининг оёғи лат егани ҳақида хабар берилган.
Қутқарувчилар зудлик билан ҳудудга йўл олган ва жабрланган фуқарони топиш учун қидирув ишларини бошлаган.
Унга биринчи зарур ёрдам кўрсатилиб, хавфсиз жойга олиб тушилган.
ФВВ маълум қилишича, фуқаронинг ҳозирги аҳволи қониқарли.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…