Тошкентда қўрқинчли ЙТҲ : бир қизнинг ҳаёти узилди

1 дақиқа ўқиш473
Тошкентда қўрқинчли ЙТҲ : бир қизнинг ҳаёти узилди

Тошкент марказида кеча кечқурун юз берган йўл-транспорт ҳодисаси кўҳна шаҳар аҳли ўртасида катта хавотир уйғотди. Абдулла Қодирий кўчасида юқори тезликда ҳаракатланган BMW автомобиль қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, Tracker билан қаттиқ зарбда тўқнашди.

Шиддатли зарба оқибатида бир неча киши жароҳат олди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган даъволарга кўра, бир нафар қизнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган. Қолган йўловчилар ва ҳайдовчилар шифохонага олиб кетилгани айтилмоқда.

Шундан сўнг Тошкент шаҳар ИИББ расмий баёнот берди. Маълум қилинишича, ҳодиса бўйича терговга қадар текширув бошланган, жабрланганларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳолатнинг барча деталлари ўрганилиб, расмий маълумот қўшимча суриштирувлардан кейин эълон қилинади.

Айни пайтда мутахассислар ҳодисага олиб келган сабабларни, шунингдек, ҳар икки автомобиль ҳайдовчисининг ҳаракат тарзини ўрганмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?