date

Фарзандлар учун бахтли ҳолат

Фарзандлар учун бахтли ҳолат

Тупроққалъа туманида икки нафар фарзанд онаси бағрига қайтарилди. Суд қарорларининг ижросини таъминлашда, ўзига хос мураккаби ижро ҳаракатларининг бири бу албатта болани онаси ёки отаси тарбиясига олиб бериш ҳисобланади.

Бу турдаги ижро ҳужжатларини бажаришда, ҳар бир давлат ижрочисидан алоҳида масъулиятни талаб этилади. Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 30.10.2025 йилдаги ижро варақасига асосан 2019 йил 16 июнда туғилган Х.Д. ва 2021 йил 31 мартда туғилган М.Д жавобгар С.Х. тарбиясидан даъвогар Ш.О. тарбиясига олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Тупроққалъа тумани бўлими иш юритувига келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздорнинг суд қарорида кўрсатилган манзилига ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилган холислар иштирокида борилиб, суд ҳужжатида кўрсатилган икки нафар фарзанд отаси тарбиясидан онаси тарбиясига соғ-саломат олиб берилиб, ижро иши Қонуннинг 41-моддасига асосан амалда тамомланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Фарзандлар учун бахтли ҳолат