«Санжик» қамоқхонада соч эктирганми?

«Санжик» қамоқхонада соч эктирганми?

Ижтимоий тармоқларда «Real Sanjik» номи билан танилган блогер Санжар Каримовнинг гўёки қамоқхонада соч экиш амалиётини ўтказгани ҳақидаги хабарлар кенг муҳокамага сабаб бўлди. Мазкур гап-сўзларга блогернинг адвокатлари расмий муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, аввалги суд мажлисларида Санжар Каримов қамоқхона ички тартиб-қоидаларига мувофиқ сочи калта қилиб олинган ҳолда, асосан бош кийимда иштирок этган. Бироқ 29 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида бошланган апелляция суди муҳокамаларида у бош кийимсиз қатнашгани кўпчиликнинг эътиборини тортди.

Суд жараёнидан тарқалган тасвирларда блогернинг пешона қисмидаги сочлари бошқача кўрингани ижтимоий тармоқларда турли тахминлар пайдо бўлишига сабаб бўлди. Айрим фойдаланувчилар буни қамоқхонада соч экиш амалиёти ўтказилгани билан боғлади.

Бироқ Санжар Каримовнинг ҳимоячиси Мансур Абдураимов бу тахминларни рад этди. Унинг айтишича, блогер соч экиш муолажасини қамоққа тушишидан анча олдин, тахминан бир йил аввал хорижда амалга оширган.

Адвокатнинг таъкидлашича, қамоқхонада сочлар қисқа қилиб олингани учун аввалдан экилган сочлар яққолроқ кўриниб қолган. Шу боис ижтимоий тармоқларда нотўғри хулосалар тарқалган.

«Санжар қамоқхонада соч эктирмаган ва бунинг имкони ҳам йўқ. Унинг асосий мақсади ташқи кўриниш эмас, балки иши бўйича адолат қарор топиб, озодликка чиқишдир», — деди адвокат.

Бу маълумотни блогернинг яна бир ҳимоячиси Ойбек Ашуров ҳам тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, Санжар Каримов жазони ижро этиш муассасасида барча маҳкумлар каби белгиланган ички тартиб-қоидаларга амал қилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар