Фарғонада улкан гиёҳванд карго ушланди: 7 миллиардлик зарар

1 дақиқа ўқиш373
Фарғонада улкан гиёҳванд карго ушланди: 7 миллиардлик зарар

Фарғона вилоятида ўтказилган профилактик чора-тадбирлар давомида қимматлиги 7 миллиард сўмдан ошган гиёҳванд моддалар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.

Маълумотларга кўра, ноябрь ойи мобайнида “Хавфсиз ва соғлом юрт” дастури доирасида ИИБ, ДХХ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ҳамкорлигида йирик миқёсдаги тезкор рейдлар ташкил этилди. Тадбирлар натижасида 30 килограммдан зиёд, тахминан 60 минг дозадан иборат гиёҳвандлик моддалари ҳамда 17 мингдан ортиқ кучли таъсир этувчи дори воситалари айланмадан олиб ташланди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳисоб-китобига кўра, ушбу моддалар фуқаролар орасида 20 мингга яқин заҳарланиш ҳолатига сабаб бўлиши мумкин эди. Ўтказилган рейдлар эса бу хавфнинг олдини олиб, вилоятдаги жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Тегишли идоралар томонидан ҳодиса юзасидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?