Тошкентда бурун жарроҳлиги пайтида бир эркак вафот этди

1 дақиқа ўқиш2.6K
Тошкентда бурун жарроҳлиги пайтида бир эркак вафот этди

Тошкентнинг Олмазор туманидаги хусусий клиникада бурун амалиётига келган 31 ёшли эркакнинг ўлими бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бош прокуратура маълумотига кўра, 12 ноябрь куни 1994 йилда туғилган бемор Ҳ.Д.га бурун соҳасига оид бир неча касаллик ташхис қилинган ва унга жарроҳлик амалиёти белгилаб берилган.

Маълум қилинишича, операция вақтида соат 12:20 ларда беморнинг пульси тўсатдан йўқолган ва юрак фаолияти тўхташи оқибатида у вафот этган. Дастлабки суд-тиббий экспертиза ҳужжатларига кўра, марҳум ўлимига ўткир коронар ўлим ва анафилактик шок сабаб бўлган.

Бу ҳолатдан сўнг марҳум ўлими сабабларини аниқлаш учун расмий тиббий экспертиза тайинланди. 29 ноябрь куни клиника шифокорларига нисбатан Жиноят кодексининг 116-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши очилди. Тергов жараёни давом этаётгани айтилмоқда.

Шунингдек, алоҳида топшириқ асосида хусусий клиника фаолияти 6 декабрдан бошлаб расман тўхтатилган.


Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?