Термизда фожиали ЙТҲ: 10-синф ўқувчиси бошқарган Cobalt иккига бўлиниб кетди

Термизда фожиали ЙТҲ: 10-синф ўқувчиси бошқарган Cobalt иккига бўлиниб кетди

Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида вояга етмаган ўсмир бошқарган автомобиль иштирокида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Авария оқибатида бир нафар мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди, ҳайдовчи эса оғир аҳволда шифохонага ётқизилди.

Маълумотларга кўра, ҳодиса 9 октябрь куни юз берган. 2010 йилда туғилган 10-синф ўқувчиси ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган ҳолда онасига тегишли Cobalt автомобилини юқори тезликда бошқарган. Бошқарувни йўқотган автомобиль ёритиш устунига урилган. Тўқнашув шу қадар кучли бўлганки, машина иккига бўлиниб кетган. Тўқнашув оқибатида автомобилда бўлган ҳайдовчининг синфдоши воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳайдовчи эса оғир тан жароҳатлари билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Термиз тумани ички ишлар бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган. Фожиали ҳодисадан сўнг ҳудуддаги 23-, 24- ва 25-мактабларда ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирокида профилактик йиғилишлар ташкил этилган. Уларда вояга етмаганларнинг транспорт воситаларини бошқариши билан боғлиқ хавфлар муҳокама қилинган

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар