date

Қибрай туманида шифохона ёнидаги пуллик паркинг баҳсга сабаб бўлди

Қибрай туманида шифохона ёнидаги пуллик паркинг баҳсга сабаб бўлди

Қибрай тумани ҳокимлиги матбуот хизмати туман тиббиёт бирлашмаси яқинида пуллик автотураргоҳ пайдо бўлгани юзасидан ижтимоий тармоқларда кўтарилган эътирозларга муносабат билдирди. Бу ҳақда upl.uz хабар беради.

Расмийларга кўра, тармоқларда тарқалган видеода тиббиёт бирлашмаси ёнидаги автотураргоҳ пуллик бўлиб қолгани айтилган. Ҳокимлик бу ҳудуд тиббиёт бирлашмасига туташ майдон эканини ва у пуллик паркингни ташкил этиш учун “Орипов Маркет” оилавий корхонасига вақтинча фойдаланишга берилганини маълум қилди.

Идорада таъкидланишича, автотураргоҳ хизмати учун фискал чек берилишини назорат қилиш солиқ органлари ваколатига киради, ҳокимлик бу йўналишда назорат қилувчи орган эмас. Шу билан бирга, тумандаги пуллик паркингларни юритаётган тадбиркорларга кириш-чиқишни қайд этувчи автоматик қурилмаларни ўрнатиш зарурлиги эслатилган, автоматлаштириш жараёнини назорат қилиш ҳам солиқ органларига юклатилган.

Ҳокимлик, шунингдек, тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги ҳудудларда автотураргоҳ бепул эканини қайд этди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эса амалда ушбу автотураргоҳ деярли жиҳозланмагани, ҳатто оддий чизиқли белгилари ҳам йўқлигини ёзмоқда. Уларнинг фикрича, шундай вазиятда ободонлаштирилган ернинг бир бўлагини “эгаллаб”, машиналар кириши учун пул йиғиш осондек кўринади. Энг катта эътироз эса ижтимоий аҳамиятга эга объект — тиббиёт муассасаси ёнида пуллик паркинг ташкил этилгани билан боғлиқ.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Қибрай туманида шифохона ёнидаги пуллик паркинг баҳсга сабаб бўлди