13:46 / 24.02.2017
6 796

Вулқон оғзига тушиб кетган олим ва йўлбошловчи омон қолди

Вулқон оғзига тушиб кетган олим ва йўлбошловчи омон қолди

Аргентиналик олим Родольфо Альварес ва унга йўлбошловчилик қилган ҳамроҳи Никарагуадаги 635 метрлик ҳаракатдаги Масая вулқони оғзига тушиб кетганларидан кейин тирик қолдилар, деб ёзмоқда Кун нашри.

Нашр маълумотларига кўра, икки эркак вулқон кратерига пўлат сим узилгани сабаб тушиб кетишган. Масая боғи Никарагуа пойтахтига яқин бўлгани сабабли уларга ўт ўчириш бригадаси тезда ёрдамга етиб келган ва уларни махсус трослар ёрдамида юқорига чиқариб олган.

Маълум қилинишича, эркакларда сувсизланиш аломатлари аниқланган, бироқ айни вақтда уларнинг ҳаёти хавф остида эмас. Жабрланганлар аҳволи барқарор дея баҳоланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Вулқон оғзига тушиб кетган олим ва йўлбошловчи омон қолди