07:58 / 26.02.2017
6 766

НАСА Марснинг "юраги" суратини намойиш қилди

НАСА Марснинг "юраги" суратини намойиш қилди

НАСА ходимлари Марснинг туб тоғ жинсларини кўришга имкон берувчи унинг сирти суратини чоп этишди.

Олимлар суратга изоҳда Қизил сайёра асосан майда ўлчамли жинслар билан қопланганини, бу жинслар тагида эса туб жинслар яширинганини таъкидлаб ўтдилар. Суратда фақатгина қисман қум тепалар билан қопланган туб жинсларнинг қизғиш қатламларини кўриш мумкин, деб ёзади Кун нашри.

Тасвир High Resolution Imaging Science Experiment (HiRISE) камераси ёрдамида олинган. Ушбу камера Mars Reconnaissance Orbiter коинот қурилмаси бортига ўрнатилган. Қурилма Марс сиртидан 300 км баландликда жойлашган.

HiRISE’нинг твиттердаги расмий аккаунтида олимлар Марснинг "қоқ юрагини" тасвирга олишга муваффақ бўлишганини таъкидлаб ўтганлар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » НАСА Марснинг "юраги" суратини намойиш қилди