Наманганда боғчада қизча кўзига қалам санчилиб, оғир жароҳат олди

1 дақиқа ўқиш307
Наманганда боғчада қизча кўзига қалам санчилиб, оғир жароҳат олди

Наманган вилоятидаги боғчалардан бирида кўнгилни хира қиладиган ҳодиса рўй берди. Ижтимоий тармоқларда уч ёшли қизчани кўзига қалам санчилиб кетгани акс этган видео тарқалди. “Миллий” телеканали хабарига кўра, воқеа Чортоқ туманидаги 20-сонли боғчада содир бўлган.

Маълум бўлишича, болажон югуриб кетаётган пайтда мувозанатини йўқотиб йиқилган ва қўлидаги қалам кўзига кириб кетган. Ҳодисадан сўнг тарбиячилар дарҳол қизчани шифохонага олиб борган.

Шифокор Бобур Хўжаев телеканалга берган интервьюсида бемор шифохонага оғир ҳолатда қабул қилинганини маълум қилди.

“Беморнинг ўнг кўзига қалам кирган. Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилди, ҳозирда реанимация ва интенсив муолажалар олиб борилмоқда. Умумий ҳолати барқарор оғир даражада, қизалоқ ҳушида”, дея таъкидлаган шифокор.

Айни пайтда қизчанинг кўриш қобилияти сақлаб қолингани айтилмоқда. Тиббиёт ходимлари унинг тез орада тўлиқроқ соғайиб кетишига умид билдирмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?