Саида Мирзиёева Намангандаги 5 ёшли қизга нисбатан зўравонлик иши бўйича муносабат билдирди

1 дақиқа ўқиш1.1K
Саида Мирзиёева Намангандаги 5 ёшли қизга нисбатан зўравонлик иши бўйича муносабат билдирди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Наманган вилоятидаги боғчада 5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди. У жиноят учун энг оғир жазо қўлланиши кераклигини таъкидлаган.

Саида Мирзиёева ўзининг Телеграм-каналида Наманганда юз берган воқеадан хабар топганини билдириб, ҳолатни кескин қоралаган.

Унинг қайд этишича, бундай жиноятлар учун жавобгарликни янада кучайтириш масаласи кўриб чиқилиши керак. Хусусан, у вояга етмаганларга нисбатан ўта оғир жинсий жиноятлар учун ўлим жазосини қўллаш зарурлиги ҳақида фикр билдирган.

Маълумотларга кўра, воқеа Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларидан бирида содир бўлган. 12 сентябрь куни ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисми — 14 ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш ҳамда 112-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи К.М. шу куннинг ўзида процессуал тартибда ушланган ва унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Саида Мирзиёева, шунингдек, болани ҳимоя қила олмаган ва ўзининг бепарволиги билан ушбу ҳолатга шароит яратган масъулларга ҳам ҳуқуқий баҳо берилиши кераклигини билдирган.

Айни пайтда гумонланувчининг айби суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан тасдиқланмаган. Амалдаги қонунчиликка кўра, Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисмида 14 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан зўрлаш учун 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Мазкур ҳолат бўйича тергов давом этмоқда. Болалар омбудсмани жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари таъминланишини назорат қилаётганини билдирган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?