Россиядан қаровсиз қолган яна 6 бола Ўзбекистонга қайтарилди

1 дақиқа ўқиш144
Россиядан қаровсиз қолган яна 6 бола Ўзбекистонга қайтарилди

Россиянинг турли ҳудудларида қаровсиз қолган яна 6 нафар ўзбекистонлик бола мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон болалар омбудсмани расмий баёнот берди.

Хабарга кўра, болалар омбудсмани Россиядаги ҳамкасбига мурожаат йўллаб, вояга етмаган болаларни вақтинча жойлаштиришда тезкор ёрдам сўраган. Натижада, Россия томонида зарур чоралар кўрилиб, болалар тегишли муассасаларда вақтинча сақланган.

2026 йил 8 февраль куни 6 нафар бола — 4 нафари Москва шаҳридан ва 2 нафари Москва вилоятидан — Ички ишлар вазирлиги вакиллари кузатувида Ўзбекистонга олиб келинган. Ҳозирда улар Тошкент шаҳридаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ушбу болаларнинг яқин қариндошлари томонидан васийликни расмийлаштириш бўйича зарур ҳуқуқий чораларни кўрмоқда. Омбудсманлар ўзаро ҳамкорликда бу каби инсонпарварлик акцияларини давом эттиришини билдирган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?