Тошкентда контрабанда 179 та iPhone савдоси фош этилди

1 дақиқа ўқиш132
Тошкентда контрабанда 179 та iPhone савдоси фош этилди

Тошкент шаҳрида iPhone мобил қурилмаларининг ноқонуний айланмасига боғлиқ навбатдаги ҳолатлар фош этилди. Toshkent-AERO ихтисослаштирилган божхона комплекси матбуот хизматига кўра, тезкор текширувлар давомида жами 179 дона телефоннинг “қора бозор” орқали сотилишига чек қўйилган.

Маълум қилинишича, Контрабандага қарши кураш бўлими ходимлари Чилонзор туманида божхона расмийлаштирувидан ўтмаган, ноқонуний йўллар билан олиб кирилган 255 миллион сўмлик 102 дона iPhone “шартли харидор”га сотилаётган вақтда тўхтатиб қолган.

Шунингдек, Шайхонтоҳур тумани яқинидаги савдо мажмуаси атрофида 207 миллион 900 минг сўмлик 77 дона телефон ҳам “шартли харидор”га таклиф қилинаётган пайтда аниқланиб, сотувга чиқарилиши олди олинган.

Айни пайтда мазкур ҳолатлар бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

Хабарда қайд этилишича, 2026 йил бошидан буён мазкур комплекс божхоначилари 35 та ҳолатда жами 1 миллиард 727 миллион сўмлик 377 дона уяли алоқа воситаларининг ноқонуний айланмасини бартараф этган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?