Қоидабузарлигини “мақтаниб” айтган йигит кейин узр сўради

1 дақиқа ўқиш273
Қоидабузарлигини “мақтаниб” айтган йигит кейин узр сўради

Бош прокуратура маълум қилишича, Uzbelas Performance автосервиси раҳбари Асадбек Жумаев иштирок этган видеоинтервю ўрганиб чиқилган. Мазкур чиқиш ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлгани айтилмоқда.

Аниқланишича, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани судининг 2026 йил 16 январдаги қарорига кўра, А.Жумаев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 195-2-моддаси билан жавобгарликка тортилган. Унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари — 8,4 млн сўм миқдорида жарима белгиланган.

Бош прокуратура эса ҳолатга қўшимча ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида 26 февраль куни Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига протест киритганини маълум қилди.

Маълумот учун, 2026 йил январь ойида тармоқларда Тошкент шаҳри Шаҳрисабз кўчасида BMW русумли икки транспорт воситаси ЙПХ ходимларининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатлангани акс этган видео тарқалган эди. Кадрларда ҳайдовчилардан бири инспекторни кўрганида тезликни пасайтиради, аммо тўхтамасдан кетиб қолади, ходим эса машина ортидан жезлини отган ҳолда қолиб кетгани кўринади.

Блогер Малик Муҳамедов Асадбек Жумаевдан интервью олиб, айнан шу воқеа ҳақида фикрини сўраган. Жумаев эса мазкур ҳолат учун бошқалар 15 суткага қамалиши мумкинлигини, улар эса жарима билан “қутилиб қолгани”ни айтган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?