Ҳаво ҳудуди очилган давлатлардан эвакуация давом этмоқда

1 дақиқа ўқиш1.1K
Ҳаво ҳудуди очилган давлатлардан эвакуация давом этмоқда

Яқин Шарқ давлатларидан Ўзбекистон фуқароларини олиб чиқиш ишлари давом этмоқда. Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, 5 март куни эвакуация қилинганлар сони 9361 нафарга етган.

Қайд этилишича, 1 мартдан 5 март соат 10:00 ҳолатига қадар Саудия Арабистонидан мунтазам ва қўшимча чартер рейслар орқали 8114 нафар Ўзбекистон фуқароси Ватанга қайтарилган. Бирлашган Араб Амирликларидан 1192 нафар фуқаро олиб келинган, Эрондан 23 нафар, Баҳрайндан 25 нафар, Уммондан 7 нафар ўзбекистонлик хавфсиз тарзда етказилган.

ТИВга кўра, фуқароларни қайтариш бўйича чора-тадбирлар тизимли ва босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Ҳозирча эвакуация асосан фуқаролик авиацияси учун ҳаво ҳудуди очиқ бўлиб турган давлатлардан ташкил этилган, бошқа мамлакатларда ҳаво ҳудуди очилиши билан жараён тезкор давом эттирилиши айтилган.

Вазирлик фуқароларни хотиржамликни сақлашга, саросимага берилмасликка ва вазмин ҳаракат қилишга чақирган. Шунингдек, хорижда бўлиб турган ватандошлардан маҳаллий қоидаларга қатъий риоя этиш, ахборот масаласида эса фақат Ўзбекистон давлат органлари ва дипломатик ваколатхоналари тарқатаётган расмий маълумотларга амал қилиш сўралган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?