Бахмалдаги сел сабаб 32 нафар фуқаро эвакуация қилинди

Жиззах вилоятининг Бахмал туманида юз берган сел оқибатида 32 нафар фуқаро хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти маълум қилди.
Қайд этилишича, эвакуация ишлари «Жўм-Жўмсой» дам олиш маскани ҳамда Нушкент МФЙ ҳудудида амалга оширилган.
Маълумотларга кўра, сел оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар қайд этилмаган.

Бироқ кучли оқим туфайли «Жўм-Жўмсой» дам олиш масканига олиб борувчи кўприк қисман шикастланган. Шунингдек, йўлда қолган «Дамас» ва «Гентра» русумли автомобилларга ҳам зарар етган.
Ҳозирги вақтда мутасаддилар томонидан сел оқибатларини бартараф этиш ишлари тўлиқ якунлангани билдирилмоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг






























Изоҳлар 0
…