Берунийда қарийб 100 млн. сўмлик жиноий жарима ундирилди

Фуқаро А.С. қурувчилик фаолияти билан шуғулланиб, қурилиш объектига кетган қурилиш молларининг сонини сунъий равишда ошириб, ажратилган пулларни талон-торож қилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилиб, унга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Шуманай туман судининг 16.07.2025-йилдаги ҳукми билан БҲМнинг уч юз бир баравари, яъни 99 330 000 сўм жарима жазоси тайинланган.
Ушбу ҳукмга асосан чиқарилган ижро варақаси Мажбурий ижро бюроси Беруний туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва бўлим давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.
Хусусан, қарздорнинг хорижга чиқиш ҳуқуқига нисбатан чеклов ўрнатилиб, ундирув унинг иш ҳақига қаратилган.
Ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочиси қарздордан 99,3 млн. сўм жаримани ундирди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!