Ўзбекистон-Афғонистон фармацевтика ҳамкорлиги янги босқичга ўтмоқда

1 дақиқа ўқиш208
Ўзбекистон-Афғонистон фармацевтика ҳамкорлиги янги босқичга ўтмоқда

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Қобул шаҳрига хизмат сафари доирасида Афғонистон саноат ва савдо вазири Нуриддин Азизий билан расмий учрашув ўтказди. Учрашувда икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларнинг мустаҳкамланиши ва фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув чоғида Ўзбекистоннинг фармацевтика маҳсулотлари юқори сифат ва рақобатбардошлиги билан ажралиб туради, бу эса икки давлат ўртасида фармацевтика савдосини 500 млн АҚШ долларига етказишни устувор вазифа сифатида белгилашга асос бўлгани таъкидланди.

Мазкур мақсадга эришиш учун қўшма оператив ишчи гуруҳ ташкил этиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди. Жумладан, Афғонистонда Good Distribution Practice (GDP) стандартлари асосида ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек йирик дистрибьюторлар билан тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиш каби таклифлар илгари сурилди.

Томонлар техник ишчи гуруҳ тузиш, ахборот алмашувини фаоллаштириш ва яқин истиқболда икки томонлама ҳамкорлик бўйича шартномаларни расмийлаштириш зарурлигини ҳам қўшимча равишда қайд этишди. Бу ташаббуслар фармацевтика бозорида стратегик манфаатларни таъминлаш ва соҳадаги инвестицияларни кенгайтириш учун муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Учрашув якунлари икки давлат фармацевтика саноатлари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, маҳсулотлар сифатини ошириш ва халқаро стандартларга мувофиқ тармоқларни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлиши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?