Гаровга қўйилган BYD CHAZOR автомашинаси сотувга қўйилди

1 дақиқа ўқиш344
Гаровга қўйилган BYD CHAZOR автомашинаси сотувга қўйилди

Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 05.02.2026 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Х.Ф.дан банк фойдасига жами 190,8 млн. сўм ундириш ва ундирув қарздорнинг ўзига тегишли бўлган 2024 йилда ишлаб чиқарилган, қора рангли, BYD CHAZOR русумли автомашинасига қаратиш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Хоразм вилояти бошқармаси иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Давлат ижрочиси М.Абдукадиров томонидан қарздорга қарздорлик ихтиёрий берилган муддат давомида бартараф этилмаса, гаровга қўйилган автомашина хатланиб, электрон онлайн савдосига чиқарилиши ва савдодан тушган пул эвазига қарздорликни қоплаш чоралари кўрилиши тушунтирилган ҳолда огоҳлантирилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари жараёнида қарздор томонидан банк олдидаги кредит мажбуриятлари бажарилмаганлиги сабабли, гаров мулки ҳисобланган BYD CHAZOR русумли автомашина хатланиб, 264,1 млн. сўмда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази орқали “E-AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида сотиш учун савдога чиқарилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?