BYD ҳайдовчиси бир нечта автомобилни қасддан уриб, шикастлади (видео)

BYD ҳайдовчиси бир нечта автомобилни қасддан уриб, шикастлади (видео)

Ижтимоий тармоқларда қора рангли BYD Chazor автомобили ҳайдовчисининг бир нечта транспорт воситасини қасддан ураётгани акс этган видеолар кенг тарқалди. Ҳолат кўплаб фойдаланувчилар ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ҳодиса 4 август куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, BYD Chazor ҳайдовчиси юзага келган келишмовчилик ортидан аввал Cobalt автомобилига, сўнг эса йўл четида тўхтаб турган яна бир BYD Chazor автомобилига қасддан бир неча бор зарба берган.

Ҳодиса оқибатида транспорт воситаларига моддий зарар етган, бироқ фуқаролар тан жароҳати олмаган. Воқеа жойига зудлик билан ички ишлар органлари ходимлари етиб келиб, вазиятни назорат остига олган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Ҳодисанинг аниқ сабаблари ва унга алоқадор барча ҳолатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар