Кореяда ўз уйидан ўлик ҳолда топилган ўзбекистонлик қиз иши очиқланди

1 дақиқа ўқиш16.3K
Кореяда ўз уйидан ўлик ҳолда топилган ўзбекистонлик қиз иши очиқланди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Жанубий Кореяда вафот этган 26 ёшли ўзбекистонлик аёлнинг ўлими юзасидан ўтказилган тергов ва экспертиза натижаларига кўра, унинг ўз жонига қасд қилгани аниқланди.
  • Суд-тиббиёт экспертизаси марҳуманинг танасида зўравонлик аломатлари, заҳарли моддалар ёки ташқи жароҳатлар мавжуд эмаслигини тасдиқлади.
  • Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси кўмагида марҳуманинг онаси Кореяга бориб, полиция томонидан тақдим этилган далиллар ва кузатув камералари тасвирлари билан шахсан танишди.
  • Дипломатик ваколатхона мазкур ишни назоратга олган ҳолда, фуқароларни ижтимоий тармоқлардаги асоссиз хабарларга ишонмасликка ва марҳуманинг хотирасини ҳурмат қилишга чақирди.

Жанубий Кореяга ишлаш ниятида кетган 26 ёшли ўзбекистонлик аёлнинг уйидан ўлик ҳолда топилгани ҳақида аввал хабар берилган эди. Кейинги расмий маълумотларга кўра, унинг ўлими ўз жонига қасд қилиш билан боғлиқ экани аниқланган.

Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, ушбу воқеа юзасидан Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси илк кунларданоқ Корея ҳуқуқ-тартибот идоралари билан яқин ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Асосий мақсад — ҳолатга аниқлик киритиш ва тергов жараёнларининг адолатли ўтишини таъминлашдан иборат.

Тергов ҳақида батафсил маълумот бериш учун марҳуманинг онаси Феруза Алимбекова Кореяга таклиф қилинди. У элчихона ва маҳаллий полиция кўмагида мамлакатга бориб, расмийлар билан учрашувларда иштирок этди.

Жорий йил 14 апрель куни марҳуманинг онаси, адвокати ва элчихона вакиллари иштирокида Пхёнтхэк шаҳар полицияси масъуллари билан мулоқот бўлиб ўтди. Учрашув давомида Корея томони ўтказилган қўшимча текширувлар ва экспертиза натижалари юзасидан маълумот берди.

Маълум бўлишича, дастлабки текширувлар ҳамда суд-тиббиёт экспертизаси натижаларига кўра, марҳуманинг ўлимида зўравонлик ёки қотиллик аломатлари кузатилмаган. Шунингдек, воқеа содир бўлган тунга оид кузатув камералари тасвирлари ҳам марҳуманинг яқинларига тақдим этилган.

Чуқурлаштирилган таҳлиллар натижасида Нозима Кимнинг ўз жонига қасд қилгани тасдиқланган. ДНК, қон ва бармоқ излари текшируви ҳамда бошқа тиббий таҳлиллар давомида унинг танасида заҳарли моддалар, дорилар ёки ташқи таъсирдан келиб чиққан жароҳатлар аниқланмаган.

Корея полицияси ижтимоий тармоқларда тарқалаётган айрим суратлар расмий тергов материалларига тегишли эмаслигини ва уларни тарқатиш қонунга зид эканини алоҳида таъкидлади.

Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда. Унинг якуний натижалари марҳуманинг яқинларига маълум қилинади.

Ўзбекистон элчихонаси мазкур ишни назоратга олганини билдириб, фуқаролардан тасдиқланмаган ва асоссиз хабарларни тарқатмасликка, марҳуманинг хотирасини ҳурмат қилишга чақирди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?