Жиззахда аттракцион синиши оқибатида 4 киши жароҳат олди

Жиззахда аттракцион синиши оқибатида 4 киши жароҳат олди
Қисқача

Жиззах шаҳридаги "Ўрда" истироҳат боғида аттраксион синиши оқибатида 4 нафар фуқаро жароҳат олди. Бахциз ҳодиса 10 июн куни соат 21:44 атрофида "Ниятжон нияти" МЧЖга қарашли 16 ўриндиқли "Башня падения" аттраксионида техник носозлик келиб чиқиши сабабли содир бўлди. Турли даражадаги тан жароҳатлари олган жабрланганлар шифохонага ётқизилиб, ҳозирда маҳаллий шифокорлар назоратида даволанмоқда.

Жиззах шаҳридаги "Ўрдa" истироҳат боғида аттракцион синиб кетиши оқибатида 4 нафар фуқаро жароҳат олди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 10 июнь куни тахминан соат 21:44 да содир бўлган. "Ниятжон нияти" МЧЖга тегишли 16 ўриндиқли "Bashnya padeniya" аттракционида техник носозлик юзага келган.

Жабрланганлар турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Ҳозирда улар маҳаллий шифокорлар назоратида.

Мазкур ҳолат юзасидан масъул органлар томонидан терговга қадар дастлабки ўрганиш ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар