Фарғонада онасини ўлдирган эркакка 18 йил берилди

1 дақиқа ўқиш413
Фарғонада онасини ўлдирган эркакка 18 йил берилди

Bir necha kishi qorong'i fonda xira ko'rinishda turibdi.

Фарғона вилоятининг Данғара туманида содир бўлган даҳшатли жиноят юзасидан суд ҳукми эълон қилинди. Онасини шафқатсизлик билан ўлдирган 29 ёшли эркак узоқ муддатга қамалди.

Маълумотларга кўра, ҳодиса куни она ва ўғил ўртасида пул масаласи сабаб жанжал келиб чиққан. Тортишув вақтида айбланувчи қўлидаги болта билан онасининг бош қисмига бир неча марта зарба берган. Оқибатда аёл оғир тан жароҳатлари олган ва воқеа жойида вафот этган.

Тергов материалларида қайд этилишича, шундан кейин эркак жиноят изларини яширишга уринган. У жасаднинг танасини томорқанинг бир қисмига, бошини эса ҳожатхона ортига кўмиб қўйган. Сўнг воқеа жойидан қочиб кетган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида жиноят фош этилди ва гумонланувчи қўлга олинди.

Данғара туман суди ҳукмига кўра, айбланувчи Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди билан айбдор деб топилди. Суд унга нисбатан 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?