Бухоро туманида бедарак йўқолган вояга етмаган қиз соғ-омон топилди

Бухоро вилоятида яшаш манзилидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган вояга етмаган қиз топилди.
Маълум қилинишича, 2026 йил 10 июль куни Бухоро тумани "Кўчкўмар" МФЙда яшовчи фуқаро вилоят ИИБнинг "112" ягона тезкор бошқарув хизматига қўнғироқ қилган. У 2009 йилда туғилган қизи Икромова Дилбар Бахтиёр қизи 5 июль атрофида уйидан чиқиб кетгани ва шу вақтгача қайтмаганини айтган.
Мурожаат асосида ИИБнинг масъул ходимлари томонидан қидирув ишлари олиб борилган. Жараёнга Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази ходимлари жалб қилинган.
Қидирув тадбирлари натижасида қиз Бухоро шаҳри ҳудудида топилди. Унинг соғ-омон экани маълум қилинган.
Кейинчалик вояга етмаган шахсни қонуний вакилига топшириш ҳамда тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш мақсадида ҳолат Бухоро туман прокуратурасига тақдим этилди.































Изоҳлар 0
…