Қарздорлик эвазига “Volkswagen” хатланди

Қарздорлик эвазига “Volkswagen” хатланди

Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти Ўртачирчиқ, туман бўлими иш юритувига cолиқ ва бошқа турдаги қарздорлиги бўйича қарздор “Ҳ.Агро” фермер хўжалигидан ундирувчи “ДСИ" фойдасига 344.327,6 минг сўм солиқ ва бошқа турдаги қарздорликларни ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари келиб тушган.

Ижро ҳужжатлари талабини ўз муддатида бажариши ҳақида қарздор огоҳлантирилган ва тушунтириш ишлари олиб борилган.

Бироқ, белгиланган муддатларда қарздор томонидан солик,дан бўлган қарздорлик тўланмаганлиги сабабли, Бюронинг Тошкент вилояти қидирув ходимлари томонидан қидирувга берилган “Volkswagen" русумли автомашинаси топилиб, давлат ижрочисига кейинги ижро ҳаракатларини амалга оширишлик учун топширилди ва рўйхатга олиниб, хатланди.

Эндиликда, қарздор томонидан қарздорлиги бартараф этилмаса, автомашина аукцион орқали сотувга қўйилиши мумкин.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар