Метрода хайп қилган блогер кечирим сўрашга мажбур бўлди

1 дақиқа ўқиш154
Метрода хайп қилган блогер кечирим сўрашга мажбур бўлди

Москва метросида суратга олинган баҳсли видеолар ортидан ўзбекистонлик блогер ҳуқуқ-тартибот органлари диққат марказига тушди. Провокацион контент тайёрлаб, уни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келган блогер Россия полицияси томонидан қўлга олинди.

Россия Ички ишлар вазирлиги расмий вакили Ирина Волк маълум қилишича, блогер метрополитен йўловчиларини атайлаб турли можароларга тортишга уринган. У одамларнинг реакциясини тасвирга олиб, кейинчалик ушбу видеоларни интернет саҳифаларига жойлаштириб келган.

Тергов маълумотларига кўра, у Москвага махсус равишда контент яратиш мақсадида келган. Тайёрланган роликлар эса қисқа вақт ичида ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган.

Эълон қилинган видеода блогер сўроқ жараёнида қилган ишидан афсусланаётганини билдирган.

— Бу ерда бундай ҳаракат қилиш мумкин эмаслигини билмагандим. Илтимос, мени кечиринг, — деган у.

Маълум бўлишича, блогер Россия ҳудудини тарк этиш арафасида, аэропортда ушланган. Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўшимча текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳозирча унга нисбатан қандай ҳуқуқий чора қўлланиши аниқ эмас. Тергов натижаларига кўра, тегишли процессуал қарор қабул қилиниши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?