Ноқонуний эгалланган ер майдони бўшатилди

Ноқонуний эгалланган ер майдони бўшатилди

Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор Н.Б. томонидан Янгиҳаёт тумани Ал-Фарғоний кўчаси 68-уйнинг ён қисмида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонида қурилган ноқонуний иншоотларни бузиш ҳақидаги ижро ҳаракатлари амалга оширилди.

Мажбурий ижро бюроси Янгиҳаёт туман бўлимининг давлат ижрочилари томонидан олиб борилган тушунтириш ишлари ва қонунчилик талаблари ижросини таъминлаш чоралари натижасида мазкур ҳудудда қурилган ноқонуний қурилмалар буздирилиб, ер майдони асл ҳолатига келтирилди.

Амалга оширилган ижро тадбирлари орқали фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ердан қонуний фойдаланиш тартибини таъминлаш ҳамда шаҳарсозлик талабларига риоя этилишини таъминлашга эришилди.

Фикрингизни изоҳда қолдиринг ва мақолани танишларингизга Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқларда улашинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар