Арнасойда солиқ қарзи учун 2 нафар фермернинг иномарка автомашиналари хатланди

Арнасойда солиқ қарзи учун 2 нафар фермернинг иномарка автомашиналари хатланди

Бюронинг Арнасой туман бўлими иш юритувида бўлган ижро ҳужжатлари асосида давлат бюджети олдида солиқ қарздорлиги мавжуд бўлган 2 нафар фермер хўжалиги раҳбарларига нисбатан мажбурий ижро чоралари кўрилди. Қарздорларга солиқ қарзини ихтиёрий равишда тўлаш учун қонунчиликда белгиланган муддат берилган бўлса-да, улар томонидан қарздорлик ўз вақтида бартараф этилмаган.

Шундан сўнг давлат ижрочилари томонидан қарздорларга тегишли мол-мулклар ўрганилиб, уларнинг мулкида бўлган иномарка русумли автотранспорт воситалари хатловга олиниб, тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Маълум қилишича, агар қарздорлар томонидан солиқ қарзлари белгиланган муддатда тўлиқ қопланмаса, хатланган автотранспорт воситалари баҳоланиб, электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилиши мумкин.

Савдодан тушган маблағлар эса давлат бюджети олдидаги қарздорликни қоплашга йўналтирилади.

Фикрингизни изоҳда қолдиринг ва мақолани танишларингизга Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқларда улашинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар